АсосийJamiyat

Россия миллий кутубхонасида Навоий асарлари кўргазмаси бўлиб ўтди

'Россия миллий кутубхонасида Навоий асарлари кўргазмаси бўлиб ўтди 'ning rasmi

Россия миллий кутубхонасида “Ўзбекистон маданий мероси халқлар ва мамлакатлар ўртасидаги мулоқотга йўл” халқаро Иккинчи конгресси доирасида “XV – XIX асрлардаги Алишер Навоий асарлари қўлёзмалари ” номли кўргазма бўлиб ўтди.

Россия миллий кутубхонасида Алишер Навоийнинг 25 та қўлёзмаси сақланади. Улар “Қуллиёт”, “Девон”, “Хамса”, шу билан бирга “Мажолис ун-нафоис”, “Вақифий”, “Чиҳил ҳадис” ва бошқа асарларидир.

Бундан ташқари, музейда Навоий асарларининг туркча ва форсча луғати, Эрон подшоҳлари тарихининг туркча таржимаси ҳам мавжуд. Унинг ҳаётлик даврида ёзган асарлари рўйхатига киритилган XVI асарга тегишли 11 та манускриптдан 2 таси китоб санъати тарихига қизиқувчиларни ўзига жалб этди. Унда етук хаттотлик санъатини, миниатюраларни, бадиий безатилган муқовани кўриш мумкин. XIX асрга тегишли рўйхатга асосан билимли ўқувчиларга мўлжалланган қўлёзма нусхалари киритилган. Улар ўзларининг чиройли нақшлари билан киши эътиборини ўзига тортади.

    Бошқа янгиликлар