Фуқароларнинг мол-мулк ва ер солиғидаги мавжуд 8 млрд. 986,9 млн. сўмлик қарзлари мажбурий тартибда ундирилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ва Давлат Солиқ Қўмитасининг 2017 йил 7 июлда тасдиқланган суд ҳужжатларига асосан солиқ қарзини ундириш борасидаги “Қўшма кўрсатма”си ҳамда 2017 йил 10 июлда тасдиқланган “Чора-тадбирлар дастури”га кўра Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилоят бошқармаси вилоят Давлат солиқ бошқармаси билан ҳамкорликда қатор ишларни амалга оширмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг ўтган давр мобайнида 5384та юридик шахсдан 153 млрд. сўм солиқ қарздорлиги ундирилиши таъминланди, шундан 2778 та юридик шахснинг банкларда мавжуд бўлган барча ҳисоб варақларидан 68 млрд. 468,7 млн. сўм пул маблағлари мажбурий тартибда ундирилиб, солиқ қарздорлиги ҳисобига йўналтирилди.
271 та юридик шахс тугатилганлиги аниқланиб, 7 млрд. 417,8 млн. сўм солиқ қарзини мажбурий тартибда ундириш тугатиш комиссиялари зиммасига юклатилди.
23257 та жисмоний шахснинг мол-мулк ва ер солиғидан мавжуд 8 млрд. 986,9 млн. сўмлик қарзлари мажбурий тартибда ундириш чоралари кўрилди.
Хатланган мол-мулклардан жами 37 млрд. сўмлик мол-мулкларни “Е-auksion” электрон савдолари орқали савдоси ташкил этиш учун чиқарилди.
МИБ ва ДСБ ҳамкорликда солиқ қарзларини қарздор юридик шахслар, ва жисмоний шахслардан мажбурий тартибда ундириш борасида тадбирлар давом эттирилмоқда.






