АсосийJamiyat

Самарқанд вилоятида экстремизм таъсирига тушган 200дан ортиқ шахс қидирилмоқда

'Самарқанд вилоятида экстремизм таъсирига тушган 200дан ортиқ шахс қидирилмоқда'ning rasmi

Cамарқанд вилоятида диний экстремизм ғоялари таъсирига тушиб қолган 241 нафар шахс қидириб келинаётган эди. Сўнгги 5 ой ичида уларнинг оила аъзолари билан ўтказилган тарғибот ва тезкор қидирув тадбирлари натижасида 15 нафари яшаш манзилларига қайтарилган, 13 нафари афв этилган.

Бу ҳақда Самарқанд шаҳридаги концерт залида ўтказилган “Биз диний экстремизм ва терроризмга қаршимиз” мавзусидаги давра суҳбатида айтилди, деб ёзади "Зарафшон" нашри.

Таъкидланишича, Самарқанд вилоятида диний экстремизм ғоялари таъсирига тушиб қолиб махсус ҳисобда турган 1 623 фуқаро рўйхатдан чиқарилган.

Жорий йилнинг ўтган даврида 11 та диний экстремизм ва терроризм билан боғлиқ жиноят аниқланиб, 12 нафар шахсга нисбатан жиноий иш қўзғатилган.

Уларнинг 8 нафари пул топиш мақсадида хорижга бориб, интернет орқали экстремистик гуруҳга қўшилган, 4 нафари эса диний ақидапарастликни тарғиб қилган.

    Бошқа янгиликлар