1

ЖССТ Эбола вирусини халқаро аҳамиятдаги хавф эканлигини эълон қилди

ДУНЁ 08.08.2014, 16:56
ЖССТ Эбола вирусини халқаро аҳамиятдаги хавф эканлигини эълон қилди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Эбола вирусининг тарқалиши халқаро аҳамиятдаги хавф эканлигини эълон қилди.

ЖССТнинг фавқулодда қўмитаси Женевада ўтказилган икки кунлик йиғилишидан сўнг ташкилот экспертлари ушбу қарорга келишди. Бу ҳақда ИТАР-ТАСС хабар бермоқда.

Эбола вирусининг тарқалиши туфайли Либерия ва Сьерра-Леоне ҳукумати мамлакатда фавқулодда вазият эълон қилишди. Феврал ойида бошлаган эпидемия оқибатида Ғарбий Африка мамлакатларида мингга яқин киши ҳалок бўлди.

Эбола вирусининг халқаро аҳамиятдаги хавф эканлигининг тан олиниши бир қатор қарорларни қабул қилиниши, вирус қайд этилган мамлакатларга ташриф буюриш ва савдони тақиқлаш имконини беради.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1