1

“Оила даврасида” халқаро фестивалида “Тоға” фильми ғолиб чиқди

ШОУ-БИЗНЕС 08.08.2014, 18:34
“Оила даврасида” халқаро фестивалида “Тоға” фильми ғолиб чиқди

Россиянинг Иркутск шаҳрида бўлиб ўтган “Оила даврасида” халқаро фестивалида тўлиқ метражли фильм танлови бўйича ўзбекистонлик режиссер Рашид Маликовнинг “Тоға” фильми ғолиб чиқди. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар беради.

"Энг яхши актер" номинациясида эса ушбу фильмда бош ролни ижро этган Бобур Юлдошев ғолиб чиқди.

“Оила даврасида” театр ва кино фестивали 2-8 август кунлари Россиянинг Иркутск шаҳрида бўлиб ўтди. Фестивал давомида жаҳоннинг 15 мамлакатидан 40 дан ортиқ фильмлар намойиш этилди. Тўлиқ метражли фильмлар асосий танлови дастурига Россия, Украина, АҚШ, Хитой, Сербия, Қозоғистон, Ўзбекистон, Голландия ва Сингупур мамлакатларида суратга олинган фильмлар киритилди. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1