Афғонистон президентлигига номзодлар ўзаро келишиб олишди

ДУНЁ 09.08.2014, 10:07
Афғонистон президентлигига номзодлар ўзаро келишиб олишди

Афғонистон президентлигига номзод бўлган икки сиёсатчи умуммиллий ҳукумат тузиш тўғрисида келишиб олишди. Бу ҳақда BBC хабар беради.

АҚШ бош котиби Жон Керри иштирокида имзоланган келишувнинг батафсил маълумотлари айтилмаган.

Афғонистонда ўтказилган президентлик сайлов натижалари ҳали ҳам тасдиқланмаган. Афғонистон сайлов комиссияси сайлов бюллетенларини ҳисоблашни бошлаган.

Дастлабки маълумотларга кўра, 14 июнь куни ўтказилган сайловда Ахмад Ғани 56,44 фоиз овоз тўплаган. Биринчи турда пешқадам бўлган Абдулла Абдулла эса 43,56 фоиз овоз тўплаган.

Шундан сўнг, Абдулла Абдулла сайлов натижаларини тан олмади ва “параллелъ ҳукумат”ни ташкил қилиш ниятида эканлигини маълум қилди.

Июль ойида АҚШ бош котиби Жон Керри икки номзодни овозларни қайта ҳисоблаб чиқиш кераклигига кўндирди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1