1

Бухорода сохта ДХХ ходими қизга уйланишни ваъда қилиб, унинг 1600 АҚШ долларини ўмариб кетди

ЖИНОЯТ 08.06.2018, 13:46
Бухорода сохта ДХХ ходими қизга уйланишни ваъда қилиб, унинг 1600 АҚШ долларини ўмариб кетди

Бухоро шаҳар ИИБга Бухоро тумани, Хонабод МФЙ, Кўҳнамачит қишлоғида яшовчи И. М. ариза орқали мурожаат қилади.

У ўз аризасида Бухоро шаҳар А.Яссавий кўчаси, 7/1-уйда яшовчи, 1982 йилда туғилган Негматов Миршоҳид Исматуллаевич алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан моддий манфаатдор бўлиш мақсадида М.И. билан телефон орқали танишади. Қизга ўзини Давлат Хавфсизлик Хизматида ишлашини, исми “Отабек” эканлигини айтиб, унга уйланмоқчилигини айтади. Уйланишидан олдин Кўксарой кўчасидаги уйини унинг номига расмийлаштириб беришини айтиб, қизнинг ишончига киради ва расмийлаштириш учун пул керак бўлаётганлигини билдиради.

Қиздан алдов йўли билан 1600 АҚШ миқдоридаги долларни олиб, унга уйланмасдан, унинг номига ҳеч қандай уйни расмийлаштириб бермасдан, ишончини суиистеъмол қилиб, ундан олган пулни ўзининг эҳтиёжлари учун сарфлаб юборади.

Бухоро вилояти ИИБ хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан М.Негматовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1