7 июнь куни Наманган шаҳрида яшовчи О.А. уйида оилавий жанжал оқибатида турмуш ўртоғи Ф.М. исмли аёлнинг оёқ, қўл ва бўйин қисмларига қайчи билан уриб жароҳат етказган.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Натижада Ф.М. касалхонага ётқизилган. О.А. ушланган.