АсосийJamiyat

Электрон рақамли имзо олиш учун тўлов нархи арзонлаштирилди

'Электрон рақамли имзо олиш учун тўлов нархи арзонлаштирилди'ning rasmi

Жисмоний шахслар учун электрон рақамли имзо (ЭРИ) олишда тўлов нархи арзонлаштирилди. Бу Ўзбекистон президентининг 5 июндаги фармонида назарда тутилган.

Эндиликда жисмоний шахслар ЭРИ олиш учун аввалгидек энг кам иш ҳақининг 10 фоизи (17 224 сўм) миқдорида эмас, 7 фоиз (12 056 сўм) миқдорида тўловни амалга оширадилар. Бошқа тоифаларда нарх ўзгаришсиз қолган.

Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларига ЭРИ бепул берилади.

Шунингдек, республиканинг 14 ҳудудидан биттадан туман белгилаб олинган бўлиб, ушбу туман аҳолисига электрон рақамли имзо бепул берилади (масалан, Тошкент шаҳрида Юнусобод тумани).

    Бошқа янгиликлар