10 август куни “супер Ой” ҳодисаси кузатилади

ДУНЁ 09.08.2014, 11:40
10 август куни “супер Ой” ҳодисаси кузатилади

10 август Якшанба куни “супер Ой” деб номланувчи астрономик ҳодисани кузатиш мумкин. Ўша куни Ой оддий кўринишидан каттароқ ва ёрқинроқ кўринади. Бу ҳақда EpochTimes нашри хабар бермоқда.

Жорий йили “супер Ой” ҳодисаси беш маротаба кузатилиши кутилмоқда. Учтаси ўтиб бўлган бўлса, қолган иккитасини 10 август ва 9 сентябрь кунлари кузатиш мумкин.

10 август куни Ер йўлдоши 14 фоизга катта ва 30 фоизга ёрқинроқ бўлиши катта қизиқиш уйғотмоқда.

Нашрининг ёзишича, кейинги йил  “супер Ой” ҳодисаси 6 маротаба бўлиши кутилмоқда. Астрономик ҳодиса 20 январь,  18 февраль, 20 март, 29 август, 28 сентябрь ва 27 октябрь бўлиши мумкин. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1