1

Арабистонлик йигитнинг бурнидан тиш ўсиб чиқди

ДУНЁ 09.08.2014, 13:56
Арабистонлик йигитнинг бурнидан тиш ўсиб чиқди
Саудия Арабистонида истиқомат қилувчи 22 ёшли йигитнинг бурун бўшлиғидан ўсиб чиққан тиш олиб ташланди. Бу ҳақда news.day.az нашри хабар беради.
Гап шундаки, охирги 3 йил ичида йигитчанинг бурнидан тез-тез қон кета бошлаган. Шу вақтгача шифокорларга кўринишга хафсала қилмаган йигитча, охир оқибат назоратдан ўтишга ахд қилди.
Дастлаб бурун бўшлиғида чамаси 1 сантиметрли суякни кўрган отолоринголог шифокори беморни стоматолог хузурига юборди. Тиш шифокори йигитчани текширувдан ўтказганидан сўнг, бурун бўшлиғидаги 1 сантиметрли суякни кўриб ҳайрон қолди ва бу оддий суяк эмас, тиш эканини айтди.
Жарроҳлик йўли билан беморнинг бурун бўшлиғидаги тиши олиб ташланди, айни дамда у ўзини яхши ҳис қилмоқда. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1