АсосийSport

Ҳасанбой Дўсматов мағлубиятдан сўнг ўз фикрини билдирди

'Ҳасанбой Дўсматов мағлубиятдан сўнг ўз фикрини билдирди'ning rasmi

Олимпиада чемпиони Ҳасанбой Дўсматов Қозоғистондаги мусобақда ҳиндистонлик боксчига имкониятни бой бериб қўйди, деб хабар берди Оламспорт нашри.

Ушбу мағлубиятдан сўнг Дўсматов ўз фикрини шу тарзда билдирди:

"Мени қўллаб-қувватлаётганлар, борингизга шукр! Танқид қилаётганларга эса алоҳида раҳмат. Ғалаба қозонган вақтимизда яхши гапларни кўп эшитганмиз, фахрланганмиз ўзимиздан. Ютқазиб қўйганимизда эса бу танқидларга чидаш вазифамиз", - дея хабар қолдирган Олимпиада чемпиони ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

    Бошқа янгиликлар