Қозоғистоннинг Астана шаҳрида бокс бўйича Қозоғистон президенти кубоги учун мусобақа давом этмоқда, деб ёзмоқда Оламспорт нашри.
Кеча ўтказилган жанглар ичида кутилмаган натижа Ҳасанбой Дўсматов ижросидаги жангда бўлди. Ҳамюртимиз кутилмаганда ҳиндистонлик Лалбиаккима Нутлаига имкониятни бой бериб қўйди. Шунингдек, Санжар Турсунов ҳам мезбон боксчи Антон Пинчукка мағлуб бўлди.
Шаҳобиддин Зоиров, Иқболжон Холдоров, Алиёр Норалиев, Исроил Мадримов каби боксчиларимиз эса ғалаба қозониб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритишди.






