"Москвада Ўзбекистон маданий меросини тарғиб қилувчи доимий кўргазмалар ташкил этилади"

МАДАНИЯТ 09.06.2018, 17:19
"Москвада  Ўзбекистон маданий меросини тарғиб қилувчи доимий кўргазмалар ташкил этилади"

6-8 июнь кунлари Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтган “Ўзбекистон маданий мероси – халқлар ва мамлакатлар ўртасидаги мулоқотга йўл” II конгрессида Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Баҳром Ашрафханов Би-би-сига ўз фикрларини билдирди...

- Москвадаги дипломатик ваколатхона ва консулликлар қошида ўзбек маданий меросини тарғиб қилувчи доимий кўргазмалар ташкил этилади.

Ўзбекистон маданий мероси дурдоналари бутун дунёнинг етакчи музейларида бор, шу жумладан, Россияда ҳам жуда кўп. Лекин шу вақтгача ушбу маданий меросларни ўрганиш бўйича қилинган ишлар жудаям кам эди. Мана шу Когресснинг асосий мақсади бу борада олиб борилаётган ишларни жадаллаштириш ҳисобланади. Чунки Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббусларига биноан Ўзбекистоннинг маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва кенг оммага етказиш бўйича ишлар бошланган. Шу ишларнинг ҳаммасини биргалашиб бажармасак бўлмайди. Фақат ўзбекистонлик эмас, бизга шерик бўлаётган бошқа давлатлар билан биргаликда, музейларнинг директорлари билан, Шарқшунослик институтлари билан биргаликда шу тўпламларни ўрганишимиз керак, юзага чиқаришимиз керак. Уларнинг ҳар бирини изоҳлаб, расмларга олиб тақдимотлар уюштиришимиз керак. Худо хоҳласа кейинги учинчи, тўртинчи конгресслар бўлишидан ва бу лойиҳа анъанага айланиб қолишидан умидворман. Ҳар бир тадбирга жуда катта ишлар қилиняпти, жумладан бўлиб ўтган ушбу конгресс ҳам улкан ишлар амалга оширилганининг гувоҳи бўлдик. Конгрессда доимий ишловчи майдонча, яъни комессия дейилади, Бутунжаҳон илмий жамияти ташкил топди. Коммессияга аъзо номзодлар танлаб олинди, тулар орасида фақат Ўзбекистон ёки Россиядан эмас, балки дунёнинг турли давлатларидан аъзолар мавжуд. Бу комессия доимий ишловчи майдон ҳисобланади. Улар фақат конгресс бўлишини кутиб ўтиришмайди, йил давомида иш жараёнлари давом этаверади ва уларнинг фаолияти ўзаро мулоқот асосида кечади.

Бу каби тақдимотлар бизнинг элчихонамизда ҳам бўлиб туради. Улар ҳар хил соҳага доир бўлиб, масалан яқинда зиёрат туризмига бағишланган тақдимот олиб бордик, намойишлар уюштирдик. Бундан ташқари, Ўзбекистонда қабул қилинган бешта асосий йўналиш бўйича стратегия фани ташкил этилган, шуларнинг намойиши бўлиб ўтяпти. Бизда миллий байрамларимиз Наврўз, Мустақиллик байрамларининг барчасини элчихонамизда нишонлаймиз. Ушбу конгрессда ҳам яна бир яхши ғоя пайдо бўлди: лойиҳадан ўрин олган ноёб асарларни ҳам элчихонага битта-битта нусҳадан олиб бориб ҳар куни ишлайдиган экспонатлар бурчаги қилиб жойлаштирмоқчимиз. Биз бу борада Фирдавс Абдухаликовга, Маданият вазирлигига таклиф билан чиқдик ва улар бизнинг ташаббусимизни қўллаб-қувватлашди. Чунки элчихонамизга турли мамлакатлардан вакиллар келишаджи ва бизнинг маданиятимиз улар учун қизиқарли эканлигига конгресс давомида амин бўлдим. Эчихонамизда маданият билан шуғулланувчи бўлим мавжуд ва булар ушбу бўлимга қўшимча равишда ташкил этилади. Ҳозирги кунда Россия Федерациясида 3 та бош консулхона очилган, бу йил яна 4 та очилади. Шу консулхоналарда ҳам мана шундай бурчакларни ташкил қилиб, аниқроғи бурчак эмас кираверишдаги энг яхши кўзга ташланадиган жойларда экспонентлар қилиб жойлаштирамиз.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1