1

Юртдошимиз ногиронлик аравачасида Тошкентдан Самарқандгача бўлган масофани босиб ўтмоқчи

ЖАМИЯТ 11.08.2014, 11:01
Юртдошимиз ногиронлик аравачасида Тошкентдан Самарқандгача бўлган масофани босиб ўтмоқчи

Наманган вилоятининг Поп туманида истиқомат қилувчи 42 ёшли Мавлонхон Тўраев шу йилнинг 1 август куни мустақиллигимизнинг 23 йиллигига бағишланган ўзига ҳос лойиҳани амалга оширишга киришди. Бу ҳақда Газета.уз нашри хабар беради.

Ногирон бўлишига қарамай аравачада Тошкент шаҳридан Самарқанд вилоятигача бўлган ҳудудни босиб ўтишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. 8 август куни у “Элим деб, юртим  деб” улуғ зиёрат сари хайрия марафони доирасида Жиззах шаҳрига кириб келди. Мавлонхон Тўраевни у ерда Жиззах вилояти ногиронлар жамияти аъзолари, “Миллий тикланиш” демократик партияси вилоят ва шаҳар бўлиши вакиллари, оммавий ахборот воситаси вакиллари кутиб олдилар.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд ва Тошкент йўналиши бўйича амалга оширилаётган марафонда ҳамюртимизга унинг ўғли Нодирбек ҳамроҳлик қилмоқда.

“Ушбу хайрия марафонимизнинг иккинчи босқичи саналади.  Дастлаб “2010 – Баркамол авлод йили”нинг август, сентябрь ойларида биринчи босқични муваффақиятли адо этганмиз. Оиламиз билан хайрлашиб чиқиб кетганимизга 15 кун бўлди. Ўғлим билан бирга ушбу хайрия лойиҳасини амалга оширар эканмиз, юртимиздаги  тинчлик халқимиз учун энг шукрона келтириши лозим бўлган неъмат эканлигига амин бўлдик. Турли инсонлар билан учрашдик. Улар билан ҳамсуҳбат бўлар эканмиз, уни кундалик саёҳат дафтаримизга қайд этиб боряпмиз. Хайрия марафонидан тушган маблағга ушбу хотиралар асосида китоб нашр эттириш ниятидамиз. Оиламиз билан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг аъзосимиз. Шу партиянинг оилавий бошланғич ташкилоти етакчисиман. Ушбу саёҳат давомида бизни қўллаб-қувватлаган партия вакилларига ва Ўзбекистон Ногиронлар жамияти ҳамда унинг бўлимларига самимий миннатдорчилигимни билдираман”- дейди Мавлонхон Тўраев.

Жиззах шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати билдиришича, марафоннинг якунланиши истиқлол байрамининг 23  йиллиги арафасида пойтахтдаги “Мустақиллик майдони”да ўтказилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1