1

Корея маданият вазирлиги Осиё афсона, эртак ва эпослари асосида халқаро эртакчилик танловини эълон қилди

ШОУ-БИЗНЕС 11.08.2014, 12:13
Корея маданият вазирлиги Осиё афсона, эртак ва эпослари асосида халқаро эртакчилик танловини эълон қилди

Корея Республикаси Маданият, спорт ва туризм вазирлиги Осиё афсона, эртак ва эпослари асосида халқаро эртакчилик танловини эълон қилди, дея хабар беради UzDaily.

Тўртинчи бор ўтказилаётган ушбу танловда Корея маданият вазирлиги томонидан танлаб олинган Осиё халқ оғзаки ижодининг 200 та сара асарлари асосидаги эртакларга бағишланган. “Эртакчилик санъати” Осиё қўмитаси, қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ҳамда Ўзбекистон маданият вазирликлари ҳамкорлигида кенг миқёсида ташкиллаштирилмоқда.

Танловда иштирок этиш истагида бўлган ҳамюртларимиз ўз аризаларини шу йилнинг 31 августига қадар топиширишлари лозим. Танлов ишлари фақат корейс эмас, балки инглиз ва рус тилларида тақдим этилиши ҳам мумкин. Финал босқич эса октябр ойида ўтказилади.

Ғолибларга “Эртакчилик санъати” Осиё қўмитаси томонидан 15 млн. вон, Марказий Осиё мамлакатлари маданият вазирлиги ҳамда Корея Республикаси томонидан 2 млн. вондан 5 та совға, Осиё маданиятини ташкил қилиш ва ривожлантириш давлат маркази департаменти раҳбаридан 1 млн. вондан 5 та совға ажратилади. Жами 11 совринли ўринга 30 млн. вонлик совғалар топширилиши режалаштирилмоқда. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1