1

Ота компьютер ўйинларига муккасидан кетган фарзандларини Исроил ва Фаластинга саёҳат ёрдамида “даволади”

ДУНЁ 11.08.2014, 13:43
Ота компьютер ўйинларига муккасидан кетган фарзандларини Исроил ва Фаластинга саёҳат ёрдамида “даволади”

Швейцариялик журналист Карл-Магнус Хельгегрен 10 ва 11 ёшли ўғилларининг комьютерда ўйналадиган шафқатсиз ўйинларга муккасидан кетганидан ҳавотирланиб, уларни ўйин воқеалари бўлиб ўтадиган икки давлатга Исроил ва Фаластинга олиб боришга аҳд қилди. Бу билан у фарзандларига ҳақиқий урушни кўрсатиш ва шу йўл билан уларни шафқатсиз, қонхўр ўйинларни ўйнашдан қайтарди. Бу ҳақда The Local  нашрига таяниб, Glunews.ru хабар беради.

“Ўтган йилнинг кузида ўғилларим билан бир стол атрофида ўтириб, улар ўйнаётган ўйин ҳақида дахшатли фикрга келдим. Улар менга Call of Duty деб номланувчи ўйиннинг қай тарзда ўйналиши, унинг турли босқичларидан қай тарзда ўтиш мумкинлигини айтиб беришганида ўзимни ҳайратдан тута олмадим. Ёшлигимда мен ҳам урушни бироз бошқача тасаввур қилардим, аммо 29 ёшимда журналист сифатида маълумот олиш учун ҳақиқий уруш майдонига келганимда, уруш мен ўйлагандан кўра қўрқинчлироқ, дахшатлироқ эканини тушуниб етганман. Аниқ биламанки, айни дамда менинг фарзандларим ҳам уруш аслида нима эканини билишмайди, балки кўзлари билан кўришса фикрлари ўзгарар деган ўйда шу қарорга келдим” - дейди Карл-Магнус Хельгегрен.

Карл-Магнус Хельгегрен фаолияти тақазоси билан бир неча бор яқин шарқда бўлганлиги сабабли ҳам урушнинг аслида қандай эканини яхши биларди. Шу сабаб у фарзандларини ҳақиқий уруш ҳақида тасаввурга эга бўлишлари лозим, деган фикрда улар билан Исроил ва Фаластинга туристик чипта асосида йўл олди.

“Уруш майдонига келган кунимизнинг эртасига, ўғилларим биз бу ерга биз ўйнаётган ўйин туфайли келганимиз ростми? - деб сўрашди, мен эса уларга ҳа, сизлар буни ўз кўзингиз билан кўришингиз керак, деб жавоб бердим. Албатта, саёҳат кўнгилдагидек бўлмади. Улар урушда жароҳатларган болаларга ёрдам кўрсатилаётган чодирларга киришди, қон, оғриқ ва кўз ёшларни кўришди. Уйга қайтиш олдидан эса улар ўз-ўзидан бошқа ҳеч қачон Call of Duty каби ўйинларни ўйнашни истамасликларини айтишди. Мен улардан айнан шу сўзларни эшитиш учун ҳам жонни хатарга қўйиб бўлса-да, дахшатли сафарни амалга оширдим. Бундай ўйинлар ёшлар онгини заҳарлайди, уларни ўқиш ва билим олишдан қайтаради. Мен энг аввало ота, қолаверса журналист сифатида фарзандларим, Швейцария ёшларининг келажаги ана шу арзимас ўйинларни деб барбод бўлишини истамайман” – дея қўшимча қилади Карл-Магнус Хельгегрен.

Албатта, одамлар орасида унинг бу иши болаларнинг миясини заҳарлайди дея фикр билдирганлар ҳам бўлди, аммо аксарият у тутган йўл тўғри, деб фикр билдирди. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1