2018 йилнинг 14-15 июн кунлари республиканинг тоғ ва тоғолди ҳудудларида сел келиши хавфи мавжуд. Бу ҳақда ФВВ Фавқулодда вазиятларда бошқарув Маркази хабар берди.
Қайд этилишича, ушбу ҳудудларда об-ҳаво ўзгарувчан, айрим жойларда ёғингарчилик кутилади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан ғарбий йўналишга ўзгариб, 7-12 м/с (25-43 км/соат), 14-15 июн кунлари шамол тезлиги 20 м/с (79 км/соат)гача кучайиши, жойларда 25-30 м/с (54-72км/соат)гача кучайиши кутилади.
“Тоғ ва тоғолди ҳудудларида яшовчи аҳоли диққатига! Эҳтиёт чораларини кўришингизни, ҳамда авария ва бошқа нохуш ҳолатлар вужудга келганда, ФВВнинг (+99871) 147-10-50 "Тезкор рақам”ига мурожаат этишингизни илтимос қиламиз”, - дейилади хабарда.






