АсосийJamiyat

Самарқандда "Ласетти" нега ёниб кетди, мутахассис изоҳи (видео)

'Самарқандда "Ласетти" нега ёниб кетди, мутахассис изоҳи (видео)'ning rasmi

Жорий йилнинг 10 июн куни Самарқанд шаҳри, Беруний кўчасида “Lacetti” автомобилида ёнғин содир бўлган.

Мутахассисларнинг "Зарафшон" нашрига маълум қилишича, ушбу ёнғинга газ тақсимлаш ускунаси сабаб бўлган. Моторнинг олд қисмида газ сизиб чиқиб йиғилган ва ҳайдовчи машинани ўт олдирганида қисқа туташув содир бўлган ва ёнғин келиб чиққан.

- Ҳайдовчи газ ускунасини ўчириб, ёнғинни бартараф этишга ҳаракат қилган. Бу иши тўғри. Воқеага гувоҳ бўлган йўловчилардан бири ЁҲХБ алоқа хизматига қўл телефони орқали хабар берган, – дейди Самарқанд шаҳри ЁҲХБ инспектори Али Мавлонов. – Бундай кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш учун автомашинада бирламчи ёнғин ўчириш мосламаси созлигига ишонч ҳосил қилиш ҳамда улардан фойдаланишни билиши жоиз. Бундай ҳолга гувоҳ бўлганлар ёнаётган машинага яқинлашмаслик сўралади.

Ўт ўчирувчилар тезда ёнғинни бартараф этган. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ҳайдовчи бу ёнғиндан тахминан 5,5 миллион сўм моддий зарар кўрди.


    Бошқа янгиликлар