Бугун, 13 июн соат 18:00 дан 20:00 га қадар Тошкент шаҳрининг айрим қисмида автотранспортлар ҳаракати вақтинча чекланади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ маълум қилди.
"Шароф Рашидов" кўчасининг "Хуршида" кўчасидан Кичик халқа йўлигача бўлган қисмида;
Кичик халқа йўлининг "Шароф Рашидов" кўчасидан "Лабзак" кўчасигача бўлган қисмида;
"Лабзак" кўчасининг "Нурафшон" кўчасидан Кичик халқа йўлигача бўлган қисмида.
Хабарингиз бор, аввалроқ улуғ олим Анвар қори Турсуновнинг жанозалари Минор жомеъ масжидида аср намозидан сўнг ўқилиши ҳақида хабар берган эдик.






