Президентимиз ўтган йили Фарғона вилоятига ташрифи чоғида Марғилон шаҳрида ижодкорлар боғини ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берган эди.
Шу асосда бу ерда қурилиш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Боғ марказида Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидовнинг ҳайкали ўрнатилди.











