Ўзбекистон Фанлар академиясининг марказий кутубхонасида қардош Озарбайжон республикаси шоираси Сўна Валиеванинг “Дунё кўзларимда нимпушти рангда” номли китоби тақдимоти бўлиб ўтди.
Тақдимотда ўзбек адабиётшунослари ҳамда Озарбайжондан ташриф буюрган ёзувчи ва шоирлар, Тошкентдаги Озарбайжон миллий маданият маркази директори Самир Аббосов, ушбу китобдаги кўплаб шеърларни таржима қилган шоира Шаҳло Қосимова ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.
— Бугун биз учун жуда қувонарли кун. Ўзбекистон фанлар акдемиясининг марказий кутубхонасида Озарбайжон маданият маркази лойиҳаси билан чоп этилган китоб тақдимот маросимини ўтказаётганимиздан хурсандмиз, — дейдиТошкентдаги Ҳайдар Алиев номли Озарбайжон Маданият маркази директори Самир Аббосов. —Озарбайжонлик муаллифларнинг асарларини ўзбек тилига, ўзбек ёзувчиларининг асарларини озарбайжон тилига таржима қилдириб, 9 номли китоб нашр эттирганмиз. 2017 йилда замонавий шеърият вакиллари асарлари жамлаган антология нашр этилди. Бу йил Озарбайжон республикасида хизмат кўрсатган журналист, шоира, фан доктори Сўна Валиеванинг “Дунёкўзларимда нимпушти рангда” номли китобини нашр эттирдик. Сона Валиеванинг ҳеч бир шеъри миллат тақдиридан четда турмайди.Ўзида озарбайжон аёли характерини умумлаштирган ушбу асар ўзбек шеърият ихлосмандларини ҳам бефарқ қолдирмайди деган умиддамиз. Бундан ташқари б йил “Ўзбек шеъриятининг гулчамбари” номли китобни ҳам тайёрлаб, озарбайжон ва ўзбек тиллариганашр эттирдик. Бу эзгу ишлар икки миллат шеърият ихлосмандлариаг ҳам бирдек манзур бўлади деб ўйлйамиз.
Тадбирда сўзга чиққанлар икки миллат ўртасидаги дўстлик ҳар томонлама, шу жумладан шеърият ришталари орқали ҳам мустаҳкамланиб бораверишини тиладилар. Бундан кейин ҳам кўплаб асарларни икки тилда ҳам таржима қилиш ва чоп этиш ҳақида келишиб олишди.
Дарҳақиқат Сўна Валиеванинг шеъраларини ўқий туриб, унда кўтарилган мавзуларнинг аксарияти ўзбек аёлининг ўй-хаёлларига, яшаш тарзига, тақдирига яқинлигини ҳис қилдим. Бунга ўзингиз ҳам гувоҳ бўлишингиз учун “Ич-ичидан таланган аёл” шеъридан парча келтираман.
... “Кучлисан” дея-дея
Кучингни олдилар,
Аёл бўлганинг учун
Бардошингдан осдилар.
Боланг учун чидайсан,
“одамлар нима дейди”
Учун чидайсан,
Бошқа бировни шундай
Севолмаганинг учун умрбод чидайсан,
Ажал эшик қоққунча
Чидайверасан, чидайсан,
Айбинг аёл бўлгани учун
Чидайсан”.
Ўйлаймизки, ушбу китоб Озарбайжон шеъриятига қизиқадиган, Озарбайжон адабиётига доир тадқиқотлар олиб бораётган мутахассилар учун фойдали манба булади.
Дилфуза Собирова






