12 август куни машҳур Голливуд актёри Робин Уильямснинг Колифорниядаги уйида жасади топилгани ҳақида хабар бергандик. Полиция берган маълумотларга кўра, актёр ўз жонига қасд қилган.
Актёр ўлимига қадар ҳали тақдим этилмаган тўртта фильмда суратга тушишга улгурди.
“Музейдаги тун:Қабр сири” фильмида Робин Уильямс АҚШ президенти Теодор Рузвельт ҳайкали ролини ижро этган. Фильмни суратга олиш ишлари май ойида якунланган. Картина премьераси 2014 йилнинг декабр ойида ўтказилиши кутилмоқда.
Шунингдек, у “Эҳ бу рождество мўжизаси”, “Хиёбон” фильмларида ҳам суратга тушди.
“Барчаси сен истагандек” фильмида Уильямс ит образига овоз берди. Ушбу фильм тақдимоти 2015 йил бўлиб ўтиши режалаштирилган.




Уильямс (1998 йил) "Оскар" ва беш маротаба "Олтин глобус" мукофоти совриндоридир. Актёр “Август Раш”, “Икки юз ёшли одам”, “Орзулар қаерга олиб боради”, “Жуманжи”, “Ақлли Уилл Хантинг” фильмларидаги роллари билан машҳур бўлган. Умумий ҳисобда Робин Уильямс 300 га яқин кинокартинада суратга тушган.
Ҳозирда актёрнинг мухлислари унинг уйини гулларга тўлдиришмоқда.












