1

Жиззахда ўғил ўз отасининг қотилига айланди

ЖИНОЯТ 18.06.2018, 15:32
Жиззахда ўғил ўз отасининг қотилига айланди

16 июнь куни Жиззах вилоятининг Зафаробод туманида мудҳиш қотиллик содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Хабарда қайд қилинишича, туманда яшовчи Ш.Қ. шу ҳудудда жойлашган “Ойбекина-бекина” МЧЖга қарашли АЁҚШ олдида ўзаро жанжал оқибатида Зафаробод туманида яшаган отаси А.Н.нинг бўйин қисмига пичоқ билан уриб жароҳат етказиб, қочиб кетган.

Натижада А.Н. воқеа жойида дунёдан кўз юмган. Кўрилган чоралар натижасида Ш.Қ. ушланган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1