1

Испания маликасининг турмуш ўртоғи аёллар қамоқхонасига жойлаштирилди

ДУНЁ 19.06.2018, 14:36
Испания маликасининг турмуш ўртоғи аёллар қамоқхонасига жойлаштирилди

Испания қироли ФилиппVI нинг куёви, гандбол бўйича олимпия чемпиони Иняки Урдангарин 5 йилу 10 ой муддатга озодликдан маҳрум этилди, деб хабар берди lenta.ru нашри.

Унга қамоқ жазосини ўташ учун мамлакатдаги ихтиёрий қамоқхонани танлаш имконияти берилган.

Иянки Урдангарин ўз ҳохиши билан Авила провинциясидаги аёллар қамоқхонасига олиб келинган. Унга солиқ тўлашдан бош тортиш ва молиявий фирибгарлик каби айбловлар қўйилган.

Авиладаги Бривевқамоқхонаси Мадрид шаҳрига яқин бўлиб,Урдангариннинг рафиқаси малика Кристинанинг ташрифига осон бўлиши учун танланган.Бундан аввал қироллик оиласи вакиллари журналистлардан ва кенг оммадан яшириниш мақсадида ўз оиласи билан Женевада яшириниб юргани хабар қилинган эди.Бироқ суднинг қатъий чақирувига биноан у Мадридга етиб келган.

Суд уни бир неча модда бўйича айбдор деб топгач, беш йилу ўн ойга озодликдан маҳрум этди. Суд жараёни ниҳоясига етиб, ҳукм чиқарилгач, унга ўз ихтиёри билан қамоқхонага бориш учун 5 кун муҳлат берилган.

У ўтган йили нодавлат-нотижорат Noos жамғармаси орқали Хайрия тадбирларини ўтказиш учун миллионлаб евро маблағни ўз ҳисобига ўтказган. Бироқ тадбирларнинг ҳеч бири ташкил этилмаган ва ўтказилмаган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1