1

Қочоқлар хайрия кемалари ёрдамида Испанияга олиб келинди

ДУНЁ 19.06.2018, 14:48
Қочоқлар хайрия кемалари ёрдамида Испанияга олиб келинди

Испаниянинг Валенсия шаҳри бандаргоҳигаЎрта ер денгизи орқали 600 дан зиёд қочоқлар кириб келди, деб хабар берди Известия нашри.

Одамлар 3 кун давомида хайрия кемалари томонидан Испания ҳудудига олиб келинган. Биринчи қисмда асосан аёллар ва болалар келган бўлиб, уларга зарурий тиббий ёрдам кўрсатилди.

Ҳукумат таклифига биноан мамлакатга кириб келаётган қочоқларни бошпана билан таъминлаш учун керакли чоралар кўрилиши таъкидланмоқда. Уларни кутиб олиш жараёнида кўнгиллилар ва бир қатор халқаро хайрия ташкилотлари ҳам иштирок этмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1