1

Содиқ ит бедарак йўқолган 3 ёшли қизчани топди

ДУНЁ 19.06.2018, 18:12
Содиқ ит бедарак йўқолган 3 ёшли қизчани топди

АҚШда маккажўхори даласида йўқолган 3 ёшли қизчани йоркшир терьери қидириб топди, деб хабар берди lenta.ru нашри.

Миссури штати полицияси 14 июнь куни бедарак йўқолган Реми Эллиотни қидиришга киришди. Ҳуқуқ-тартибот идораси ходимларининг берган маълумотига кўра, қизча Кулин шаҳридаги уйидан чиқиб кетган. Қизчани қидириш учун вертолёт жалб этилганлигига, туни билан қидирув ишлари олиб борилганлигига қарамай, ҳеч қандай натижа бўлмади.

Эртаси куни кўнгиллилар уй яқинида жойлашган маккажўхори даласида қидирув ишларини давом эттиришди. Қизчани безовта ҳурган ит топиб берди. Уч ёшли Реми Эллиот чивин чаққанлигини ҳисобга олмаганда, ҳеч қандай жароҳат олмаган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1