1

105 ёшли аёл узоқ яшаш сири билан ўртоқлашди

ДУНЁ 19.06.2018, 18:28
105 ёшли аёл узоқ яшаш сири билан ўртоқлашди

АҚШнинг Флорида штатида яшовчи 105 ёшли Хелен Граньер берган интервьюсида бир асрдан ортиқ яшашига нима сабаб бўлганлигини маълум қилди, деб хабар берди Ria.ru нашри.

Унинг айтишича, аёл бир умр “ҳаётдан лаззатланиб яша” шиорига амал қилган. Хелен ҳеч қачон 105 ёшга кириши мумкинлигини хаёлига ҳам келтирмаган, чунки бу унинг оиласи учун жуда ноёб ҳодиса. Аёлнинг қариндошлари орасида ҳеч ким узоқ умр кўрмаган.

“Ёшлигимда тамаки чекканман, пиво ичганман. Аммо рақсга тушишни жуда яхши кўрардим. Қимор ўйинларига қизиқишим кучлилигини билган турмуш ўртоғим ҳеч қачон Лас-Вегасга юбормасди. У вафот этгандан кейингина Лас-Вегасга бордим”, деб хотирлайди Хелен.

Бироқ тадқиқотларга кўра, Хелен санаб ўтган ҳолатларнинг бирортаси узоқ умр кўришга сабаб бўлолмайди, аксинча уларнинг ҳаммаси соғликка жиддий зарар етказади.

Хелен Граньер ўтган жума куни ўзининг 105 ёшлик таваллуд айёмини яқинлари, қариндошлари даврасида нишонлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1