"Ислом давлати” террорчилик гуруҳининг 14 нафар аъзоси Туркия ўтказиладиган президентлик ва парламент сайловларида қўпорувчиликка тайёргарлик қилишда гумон қилиниб, қўлга олинди.
Хабарда қайд этилишича, эҳтимолий террорчилар мамлакатнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан Туркия пойтахти Анқаранинг бир неча манзилларида ўтказилган рейдларда қўлга олинган. Уларнинг бари чет эл фуқаролари.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 24 июнь санасида Туркияда муддатидан илгари президентлик сайлови ўтказилади. Номзодлар 6 нафар. Булар амалдаги президент Режеп Эрдўғон (Мамлакатнинг ҳукмрон партиясидан) Муҳаррам Инже (Халқ-Республикаси мухолифат партиясидан), Салоҳиддин Демиртош (Курд халқ демократик партиясидан), Мерал Акшенер (Яхшилар партиясидан), Темеля Карамоллаоғлу (Бахт партиясидан), Доғу Перинчека (“Ватан” партиясидан). Шунингдек, айни санада парламент сайловлари ҳам бўлиб ўтади.
22.06.2018 07:55
Туркияда сайловолди террорчилик ҳаракатларига тайёрланаётган ИШИД аъзолари қўлга олинди






