Озарбайжон терма жамоаси Ўзбекистонга қарши ўйин учун таркибни эълон қилди

СПОРТ 16.08.2014, 10:10
Озарбайжон терма жамоаси Ўзбекистонга қарши ўйин учун таркибни эълон қилди

Озарбайжон миллий терма жамоаси 20 август куни Ўзбекистонга қарши кечадиган ўртоқлик учрашуви учун ўз таркибини эълон қилди. Бу ҳақда ЎФФ расмий сайти хабар беради.

Озарбайжон миллий терма жамоаси бош мураббийи Берти Фогтс Ўзбекистонга қарши баҳс учун 24 нафар футболчини таклиф этган.

Эслатиб ўтамиз, Озарбайжон ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви 20 август куни Бокудаги «Bakcell Arena» стадионида бўлиб ўтади. Ўзаро келишувга кўра учрашув Тошкент вақти билан соат 21:00да бошланади.

Озарбайжон миллий терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин учун таркиби:

Дарвозабонлар:

Камрон Агаев (“Габала" )
Салаҳат Агаев (“Интер" ) 

Ҳимоячилар: 

Расим Рамалданов (“Ҳазар" )
Моҳир Шукуров (“Каршияка“, Туркия)
Эльнур Аллахвердиев (“Габала" )
Эмин Жафарқулиев (“Араз" )
Уфук Будак (“Газиантепспор“, Туркия)
Илкин Қиртимов (“Симурғ" )
Али Гўкдемир (“Симурғ" )
Эмин Нурий (Кальмар“, Швеция)
Муҳаммад Мирзабоев (“Интер“ Боку)

Ярим ҳимоячилар: 

Рашид Амиргулиев (“Ҳазар" )
Руслан Абишов (“Габала" )
Илтер Ташкин (“Айнтрахт“ Брауншвейг, Германия)
Абдулла Абатсиев (“Интер" )
Жавид Ҳусейнов (“Габала" )
Афран Исмоилов (“Ҳазар" )
Вагиф Жавадов (“Газиантепспор“, Туркия)
Тургул Эрат (“Фортуна“ Дюссельдорф, Германия)

Ҳужумчилар:

Рауф Эллиев (“Ҳазар" )
Чихан Озкара (“Сивасспор" )
Руфат Дадашов (“Цвайрбрюкен”, Германия)
Дмитрий Назаров (“Карслруе”, Германия)
Кейан Султанпур (“Сумгаит" )

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1