АсосийСПОРТ

Суперкомпютер Ўзбекистоннинг ЖЧдаги имкониятларини баҳолади

“Opta” суперкомпютери АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтадиган футбол бўйича Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи терма жамоаларнинг имкониятларини баҳолади.

'Суперкомпютер Ўзбекистоннинг ЖЧдаги имкониятларини баҳолади'ning rasmi

Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг чемпионликни қўлга киритиш эҳтимоли 0,07 фоиз деб кўрсатилган.

Прогнозларга кўра, мусобақа фаворити сифатида Испания терма жамоаси қайд этилган. Луис де ла Фуэнте бошчилигидаги жамоанинг чемпион бўлиш имконияти 15,43 фоизга баҳоланган.

Рейтингда Франция терма жамоаси 12,54 фоиз билан иккинчи, Англия эса 10,88 фоиз билан учинчи ўринни эгаллаган.

Ўзбекистон Осиё мамлакатлари орасида бешинчи натижани қайд этган. Қитъа жамоалари ичида Япония (1,47 фоиз), Жанубий Корея (0,37 фоиз), Эрон (0,24 фоиз) ва Саудия Арабистони (0,07 фоиз) юқорироқ баҳоланган.

Маълумот учун, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 26 май куни АҚШга йўл олади. Жамоа у ерда ўқув-машғулот йиғини ўтказади ҳамда 1 июнь куни Канада, 8 июнь куни эса Нидерландияга қарши ўртоқлик учрашувларида майдонга тушади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'АҚШ Жаҳон чемпионатида ишлайдиган сомалилик ҳакамни мамлакатга киритмади'ning rasmi

    СПОРТ 09.06.2026 16:11

    АҚШ Жаҳон чемпионатида ишлайдиган сомалилик ҳакамни мамлакатга киритмади

    У Жаҳон чемпионати ўйинини бошқарадиган тарихдаги илк сомалилик ҳакам бўлиши кутилган эди.

    'Ўзбекистон Нидерландияга сўнгги дақиқаларда ютқазди'ning rasmi

    СПОРТ 09.06.2026 02:49

    Ўзбекистон Нидерландияга сўнгги дақиқаларда ютқазди

    Қизиқарли ва кескин курашларга бой кечган баҳс нидерландларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

    'Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига қўшимча тўловлар берилиши мумкин'ning rasmi

    СПОРТ 08.06.2026 09:57

    Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига қўшимча тўловлар берилиши мумкин

    Футболчилар учун мукофот пуллари масаласи ҳали якуний ҳал этилмаган.

    'Ямал ва Уильямс Испаниянинг ЖЧдаги ўйинида иштирок этади'ning rasmi

    СПОРТ 08.06.2026 08:35

    Ямал ва Уильямс Испаниянинг ЖЧдаги ўйинида иштирок этади

    Бош мураббийи Луис де ла Фуэнте Ламин Ямал, Нико Уильямс ва Виктор Муньос Жаҳон чемпионатидаги илк ўйинга қадар сафга қайтишини маълум қилди.

    'Мбаппе машғулотни муддатидан олдин тарк этди'ning rasmi

    СПОРТ 07.06.2026 08:38

    Мбаппе машғулотни муддатидан олдин тарк этди

    Франция терма жамоаси сардори жароҳат туфайли машғулотни охиригача давом эттира олмаган.

    'Эрон терма жамоасига АҚШ визалари берилди'ning rasmi

    СПОРТ 06.06.2026 07:21

    Эрон терма жамоасига АҚШ визалари берилди

    Жамоа Америка стадионларида бўлиб ўтадиган ҳар бир ўйинга Эрон авиакомпаниясининг рейслари орқали бориб-келади.