Мамлакатда чиқиндилар билан боғлиқ муаммо тобора жиддийлашиб бормоқда, деб хабар берди ТАСС нашри.
Австралиянинг оролбўйи майдонлари тобора чиқиндиларга тўлиб бораётгани ҳукуматни жиддий ташвишга солмоқда.Соҳилда ўтказилган тозалаш ишларида бир куннинг ўзида 800 кг ахлат уюми тўпланган.Бироқ орадан 48 соат ўтгач, айнан шу ҳудудларданяна 700 кг чиқиндилар йиғилди. Хабарларга кўра, Ҳинд океанидан пластик чиқиндилар оқиб келиб, соҳилга йиғилган. Уларни сувдан олиб чиқиш ҳамда соҳилга тўплаш жараёнида масъуллардан ташқари, кўнгиллилар гуруҳи ҳам иштирок этмоқда.
Одамлар томонидан фойдаланиб бўлинган пластмасса буюмлар атроф-муҳитга жуда катта зарар етказяпти. Ҳар куни океанга минглаб, эҳтимол миллионлаб елим идишлар улоқтирилади.
Ҳозирда Австралиядаги супермаркетларда пластик халталардан фойдаланишни қисқартириш чоралари кўрилмоқда. Бутун мамлакат бўйлаб дўконларда бепул пакетларни тақдим этиш тўхтатилди. Маълумотларга кўра, ҳар йили океанга 8 тонна чиқиндилар ташланади ва бунинг натижасида денгиз жониворлари ҳалок бўлади.






