1

Дунё бўйлаб халқаро йога куни нишонланди

ДУНЁ 22.06.2018, 15:36
Дунё бўйлаб халқаро йога куни нишонланди

Жаҳоннинг бир қатор мамлакатларида бу йил ҳам йога куни оммавий тарзда нишонланди.

Халқаро йога куни БМТ томонидан тинчлик ва ҳамжихатлик рамзи сифатида расмий тадбир, деб эълон қилинган. Бразилиянинг Рио де Жанейро шаҳрида маросимни нишонлаш учун минглаб одамлар тўпланишди. Кун давомида машғулотлар оммавий тарзда ўтказилган.

“Йога соғлом ҳаёт кечиришга ва инсон руҳиятининг хотиржам бўлишига ёрдам беради. Бразилияда йога сўнгги йилларда кенг тарқалиб бормоқда. Кўпчилик унинг фойдали жиҳатларини сезганлиги сабаб гуруҳларимизга келиб қўшилмоқда”, - деди тадбир иштирокчиларидан бири.

Шу каби тадбирлар АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида ҳам бўлиб ўтди. Бу ерда маросимда қатнашиш учун 12 минг киши рўйхатдан ўтган.Соғлом турмуш тарзи тарафдори бўлганлар бир кунларини йога билан шуғулланишга сарфлашди.

Шунингдек, Ҳиндистон ва Осиёнинг бир нечта мамлакатларида ҳам йога куни кенг тарзда нишонланди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1