1

Туркияда президент сайловларига тайёргарлик сўнгги босқичга етди

ДУНЁ 22.06.2018, 15:54
Туркияда президент сайловларига тайёргарлик сўнгги босқичга етди

Туркияда 24 июнь куни бўлиб ўтадиган президент сайловларига тайёргарлик сўнгги босқичга етди, деб хабар берди РИА новости нашри.

24 июнь куни бўлиб ўтадиган сайлов жараёни олдидан барча номзодлар мамлакатнинг турли ҳудудларида ўз тарафдорлари билан учрашишмоқда. Амалдаги президент Ражаб Тоййиб Эрдўғон ҳам сўнгги учрашувини ўтказди. У Измирда юз минглаб одамлар билан учрашиб, уни қўллаб- қувватлашларини сўради.

Тоййиб Эрдўғон ўтган йилги референдумдатор доирадапрезидентликка тасдиқланган эди. Бироқ таҳлилчиларбу галги сайлов Туркия тарихидаги энг шиддатлиси бўлишини таъкидлашмоқда. Унинг рақиблари ҳам жойларда бўлиб, тарафдорлариниовоз бериш жараёнида фаол бўлишга чақиришди.

16 йилдан бери мамлакатни бошқариб келаётган амалдаги президентнингасосий рақиби деб Республика Халқ партиясидан номзодМуҳҳарем Унже бахоланмоқда.Ҳозирда бутун мамлакат бўйлабсайловпунктлари ташкил этилган ва унда иштирок этувчи фуқароларга чақирувлар юборилган. Хорижда истиқомат қилувчи турклар эса аллақачон муддатидан олдин овоз беришни бошлашди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1