1

Индонезияда қаҳвага талаб ортиб бормоқда

ДУНЁ 22.06.2018, 16:03
Индонезияда қаҳвага талаб ортиб бормоқда

Индонезиядасўнгги йилларда қаҳва истеъмолига бўлган талаб сезиларли даражада ортиб бормоқда, деб хабар берди ТАСС нашри.

Аҳолининг қаҳвага бўлган талабининг ортиши эса экспорт камайишига олиб келмоқда.

Индонезия аҳолисининг аксарият қисми фақатгина чой истеъмол қилиб келган. Бироқ сўнгги йилларда қаҳва мамлакатдаги деярли барча хонадонларга кириб борди ва унга бўлган талаб ҳам кескин равишда ортди. Шу сабабли мамлакат бўйлаб минглаб қаҳвахоналар очилди.Мана шу талаблардан келиб чиқиб қаҳва плантацияларида етиштирилаётган маҳсулотни экспорт қилиш бир неча фоизга тушиб кетган. Энди хорижлик харидорлар учунқаҳва нархи икки баробарга ошди. Янги терим мавсумида ҳосилнинг энг сифатли қисми аввал маҳаллий харидорларга берилади. Қолгани эса экспорт қилинади.

Маҳаллий аҳолининг ушбу маҳсулотга талабини ошириш учун юз йиллар керак бўлди. Янги авлод вакиллари чой ўрнига қаҳва ичмоқда ва улар мунтазам равишда қаҳвахоналарга боришмоқда. Ўтган йилларда маҳсулотнинг ярмидан кўпи четга чиқарилган бўлса, энди бунга ҳожат қолмади. Сифатли қаҳва мамлакатда қолмоқда.

Маълумотларга кўра, дунё бўйлаб Индонезия қаҳвасига талаб юқори. Аммо 2018 йилнинг биринчи чорагида экспорт 2017 йилга нисбатан 26 фоизга камайди. Ҳисоб-китоблар агар ҳолат шу тариқа давом этса, 2025 йилга келиб, Индонезия қахва экпортини бутунлай тўхтатиши мумкинлигини кўрсатмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1