1

Уруш сабаб дийдордан маҳрум бўлган кореялик оилалар учрашиши мумкин

ДУНЁ 22.06.2018, 16:41
Уруш сабаб дийдордан маҳрум бўлган кореялик оилалар учрашиши мумкин

1950-1953 йиллардаги Корея урушида ажратилган оилаларни учраштириш борасида Сеул ва Пхеньян музокара олиб бормоқда.

Хабарда қайд этилишича КХДР мезбонлик қилаётган музокарада томонлар Корея уруши даврида ажратилган оилаларни “Озод бўлиш куни”да (15 августда нишонланади) учраштириш масаласини муҳокама қилади.

Жанубий Кореянинг миллий бирлашув вазирлиги ўтказган сўровга кўра мамлакат фуқароларининг 74 фоизи Шимолдаги қариндошларининг яшаш манзилларини билмайди. “Рёнхап”нинг ёзишича, Корея Республикаси делегацияси музокараларда айни масалани ҳам кўтаради.

Эслатиб ўтамиз, 1950-1953 йиллардаги Корея урушида ажратилган оилаларни учраштириш борасидаги музокаралар икки давлат ўртасида сўнгги бор 2015 йилда бўлиб ўтган. Навбатдаги музокара апрель ойида Пханмунжомда Шимолий ва Жанубий Корея ўртасида ўтказилган саммит маҳсулидир. Дунё афкор оммаси томонидан “тарихий аҳамиятга эга” дея эътироф этилган мазкур саммитда ўзаро тинчлик, Корея ярим оролини бирлаштириш ва тараққий эттиришга бағишланган декларация имзоланди. Шунингдек, урушда бир-биридан ажратилган оилалар учрашувини ташкил этишга ҳам келишиб олинди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1