1

АҚШда ҳарбий самолёт ҳалокатга учради

ДУНЁ 23.06.2018, 13:03
АҚШда ҳарбий самолёт ҳалокатга учради

АҚШ ҳаво кучларига тегишли "A-29 Super Ticano" русумли ҳарбий самолёт Нью-Мексико штатида қулаб тушган.

Хабарда қайд этилишича, ҳалокат кеча маҳаллий вақт билан соат 11.30да содир бўлган. Ҳозирча фақат ҳарбий самолётнинг учувчиси жароҳат олгани ва у шифохонага етказилгани маълум, бошқа жабрланганлар тақдири ойдинлаштирилмоқда.

"A-29 Super Ticano" Бразилиянинг "EMB-314" русумли енгил турбовинтли ҳужумкор самолётининг АҚШ ҳаво кучлари учун мўлжалланган модификациясидир. Пентагон ушбу турдаги самолётларни ёзги тайёргарлик машқлари, разведкада фойдаланади.

Эслатиб ўтамиз, май ойида АҚШнинг Жоржия штатида "С-130" русумли ҳарбий-транспорт самолёт қулаб тушган эди. Ҳалокат оқибатида бортдаги тўққиз кишининг бари қурбон бўлган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1