Чет эл оммавий ахборот воситаларида тарқалган хабарларга кўра, қўшиқчи Бейонсе ҳамда Жей-Зи оиласи ажралишмоқда.
Шу йилнинг 13 сентябр куни Парижда ҳар икки қўшиқчи иштирокидаги сўнгги концерт бўлиб ўтади. Us Weekly журнали берган хабарларга кўра, Бейонсе 6 йиллик турмушдан сўнг Жей-Зи билан ажралишга қарор қилган. Айни дамда унинг адвокатлари Нью-Йоркда ажралиш борасидаги хужжатларни тайёрлашмоқда. Айтиш лозимки, улар бизнес ҳамкор шу билан бирга Блу Айви исмли қизлари бор. Тахминларга кўра Бейонсе нима учун ажралишга қарор қилгани ҳақида шу йилнинг 24 августида Лос-Анжелесда бўлиб ўтадиган MTV VMA 2014 маросимида оммага ошкор қилиши ҳам мумкин. Ушбу жуфтлик ҳақида кўп маротаба интернет нашрлари орқали ёлғон маъумотлар тарқатилган. Айтиш керакки, уларнинг ажралаётгани ҳақидаги бу маълумот биринчи эмас. Воқеалар ривожини кузатамиз.






