1

Тошкентда эр ўз аёлини пичоқлаб ўлдирди

ЖИНОЯТ 25.06.2018, 12:11
Тошкентда эр ўз аёлини пичоқлаб ўлдирди

Тошкент шаҳри Учтепа туманида яшовчи 59 ёшли шахс ўз уйида турмуш ўртоғини пичоқлади. Натижада аёл вафот этди.

2018 йилнинг 22 июнь куни Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида яшовчи 59 ёшли А.З. уйида ўзаро жанжал оқибатида бирга яшаган турмуш ўртоғи 52 ёшли М.З. исмли аёлнинг қорнига пичоқ билан уриб жароҳат етказган. Натижада М.З. касалхонага олиб кетилаётганида вафот этган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабар беришича, А.З. ушланган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1