Навоий вилоятининг Томди туманида Mersedec Benz русумли йўловчи автобуси ёниб кетди. Бу ҳақда uz24.uz нашри хабар бермоқда.
Ёнғин бошланиши билан йўловчилар тезликда автобус салонини тарк этишган ва ёнғин ҳавфсизлиги хизматига қўнғироқ қилишган.
Воқеа жойига тез фурсатда етиб келган ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари оловни ўчиришган. Ушбу ҳодиса туфайли жароҳатланганлар йўқ.
Айни дамда ёнғин сабаблари ўрганилмоқда.





