Президентнинг виртуал қабулхонасига мурожаатлар сони икки миллиондан ошди

ЖАМИЯТ 25.06.2018, 17:40
Президентнинг виртуал қабулхонасига мурожаатлар сони икки миллиондан ошди

Жорий йилнинг 22 июнь ҳолатига кўра, pm.gov.uz порталига келиб тушган мурожаатларнинг 97 фоизи кўриб чиқилган.

Айтиш жоизки, мамлакатимиз ҳаётида мутлақо ноёб институт — Виртуал қабулхона давлатимиз раҳбари ташаббусига биноан 2016 йилда ташкил этилган эди. Ўшандан буён у халқ ва давлат ўртасида ишончли мулоқот ўрнатишда муҳим ўрин тутиб келяпти. Ушбу хайрли иш туфайли фуқароларнинг кўплаб муаммолари ўз ечимини топди, эртанги кунга бўлган ишончи мустаҳкамланмоқда. Одамлар тилдан-тилга кўчиб юрган мазкур ташаббусдан нақадар мамнунликларини билдиришга ошиққанлари айни ҳақиқат.

Эзгу ва халқчил ғоя Президентимиз Фармонига биноан туман, шаҳар ва минтақаларда очилган Халқ қабулхоналарида мунтазамлик ва янада самарали мақом касб этди.

Виртуал қабулхона кундан-кун такомиллашиб, одамлар ҳаётига тобора кириб бормоқда. Жорий йил февраль ойидан бошлаб янги версияси ишга туширилди. Эндиликда янгиланган портал орқали бевосита вазирликлар ва ташкилотлар раҳбарларига мурожаат қилиш, онлайн-маслаҳат ҳамда бошқа хизматлардан фойдаланиш мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1