АсосийJamiyat

Термиз шаҳрини «Амир Темур» ордени билан мукофотлаш тўғрисида қарор қабул қилинди

Мустақиллик йилларида шаҳар аҳлининг ижтимоий-иқтисодий, маданий соҳаларда эришган муваффақиятлари, тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатлик муносабатларини ривожлантиришга қўшган муносиб ҳиссаси, халқимизнинг тарихий ва маънавий меросини асраб-авайлаш, ёшларимизни улуғ аждодларимизга хос эзгу қадриятлар, мардлик ва жасорат, Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш борасидаги катта хизматлари учун ҳамда Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 23 йиллиги муносабати билан Термиз шаҳрини «Амир Темур» ордени билан мукофотлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентнинг фармони эълон қилинди. Фармон ЎзА сайтида эълон қилинди.

Эслатиб ўтамиз, 1996 йилда  Самарқанд ва Шаҳрисабз шаҳарлари ана шу юксак унвон билан мукофотланган эди.

    Бошқа янгиликлар