АсосийJamiyat

Тошкентда янги кутубхона очилди

Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмаси ҳузурида  “Ижод” номли кутубхона-дўкони очилди.

Ушбу кутубхонада 10 000 дан ортиқ номдаги ва  жанрлардаги китобларни топиш мумкин. Бу ҳақда uz24.uz нашри хабар беради. Берилган маълумотларга кўра, ушбу кутубхонада янги асарларнинг тақдимотини  ўтказиш, ижодий учрашувларни ташкиллаштириш, шоир ва ёзувчилар билан суҳбатлар уюштириш ва албатта кутубхона бисотини тўлдириш режалаштирилган. 

Кутубхона ижодкорлар, педагоглар, олий ўқув юртлар талабалари ҳамда адабиёт мухлислари учун очиқ.

 

    Бошқа янгиликлар