АсосийJamiyat

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" Мексика терма жамоасини ташиш учун буюртма олди

'"Ўзбекистон ҳаво йўллари" Мексика терма жамоасини ташиш учун буюртма олди'ning rasmi

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК Мексикага чартер қатновини бажаради, деб хабар қилмоқда авиакомпания матбуот-хизмати.

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" Миллий авиакомпанияси 2018-йил 30 июн куни Внуково-Мехико йўналиши бўйлаб чартер қатновини амалга оширади", — дейилади хабарда.

Парвоз Boeing-787 Dreamliner ҳаво лайнерида бажарилади.

Мазкур қатновга Мексиканинг футбол бўйича миллий терма жамоасининг маъмурияти жамоа мухлисларини Москвадан Мехико шаҳрига ташиш учун буюртма берган.

    Бошқа янгиликлар