Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, миллий ғояни ривожлантириш, маънавиятимизни тиклаш, ўзлигимизни англаш йўлида катта ҳисса қўшган, ёрқин истеъдоди ва ижоди, илмий фаолияти, ҳалол хизмати, ёшларни она юртга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш ҳамда жамоат ишларидаги фаол иштироки учун бир қатор юртдошларимизни фахрий унвонлар ва орденлар билан тақдирлаш тўғрисида Президент фармони эълон қилинди.
Унга кўра, бир гуруҳ Ўзбекистон фуқаролари қўйидаги фахрий унвон ва орденлар билан мукофотланди:
“Ўзбекистон Республикаси халқ артисти”
“Ўзбекистон Республикаси халқ бахшиси”
“Ўзбекистон Республикаси халқ устаси”
“Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси”
“Ўзбекистон Республикаси халқ ҳофизи”
“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист”
“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист”
“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими”
“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими”
“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози”
“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи”
“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган халқ таълими ходими”
“Буюк хизматлари учун” ордени
“Эл-юрт ҳурмати” ордени
“Фидокорона хизматлари учун” ордени
“Меҳнат шуҳрати” ордени
II даражали “Соғлом авлод учун” ордени
“Дўстлик” ордени
“Шуҳрат” медали
Тақдирланганларнинг тўлиқ рўйхати билан ЎзА сайтида танишиб чиқишингиз мумкин.





