Қозоғистон пойтахтидаги Мустақиллик саройида 6 июль куни Остона шаҳрининг 20 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоевнинг таклифига биноан ушбу тадбирда иштирок этди, деб хабар берди Президент матбуот хизмати.
Давлатимиз раҳбари ушбу тарихий сана билан Қозоғистон халқи ва Президент Нурсултон Назарбоевни самимий табриклади.
Остона шаҳри янги, мустақил ва изчил ривожланаётган Қозоғистоннинг ёрқин тимсолидир. Унинг қиёфасида қозоқ халқининг бой маданияти ва анъаналари, замонавий архитектура ютуқлари мужассам. Бу шаҳар йирик иқтисодий ва молиявий марказ, халқаро форум ва учрашувлар учун қулай майдон ҳамдир, деди Шавкат Мирзиёев.






