АсосийSport

ЖЧ-2018. Франция 12 йиллик танаффусдан сўнг яна финалда

'ЖЧ-2018. Франция 12 йиллик танаффусдан сўнг яна финалда 'ning rasmi

ЖЧ-2018 ярим финали доирасидаги Франция - Бельгия учрашуви бўлиб ўтди.

Ўйин тақдирини ҳал қилган ягона гол 52-дақиқада урилди. Бурчак тўпидан сўнг франциялик ҳимоячи Самюэль Умтити бошибилан Тибо Куртуа қўриқлаётган дарвозани ишғол қилди ва терма жамоасини финалга олиб чиқди, деб ёзмоқда Оламспорт нашри.

Шу тариқа, Франция терма жамоаси 12 йилдан сўнг яна Жаҳон чемпионатининг финалида ўйнайди. Иккинчи финалчининг номи 11 июль куни тунда Хорватия ва Англия терма жамоалари учрашувидан сўнг маълум бўлади.

ЖЧ-2018. Ярим финал

"Санкт-Петербург стэдиум"

ФРАНЦИЯ - БЕЛЬГИЯ 1:0

Гол: Самюэль Умтити 52, - 1:0.

Франция: Уго Льорис, Люка Эрнандес, Самюэль Умтити, Рафаэль Варан, Бенжамен Павар, Поль Погба, Нголо Канте, Блез Матюиди (Корентин Толиссо, 86), Килиан Мбаппе, Антуан Гризманн, Оливье Жиру (Стивен Нзонзи, 85).

Бельгия: Тибо Куртуа, Тоби Альдервейрлд, Венсан Компани, Ян Вертонген, Насер Шадли (Миши Батшуайи, 90+1), Маруан Феллайни (Карраско, 80), Аксель Витсель, Мусса Дембеле (Дрис Мертенс, 59), Кевин Де Брюйне, Эден Азар, Ромелу Лукаку.

Бош ҳакам: Андрес Кунья (Уругвай)

Огоҳлантиришлар: Эден Азар 63, Тоби Альдервейрлд 71, Нголо Канте 87, Килиан Мбаппе 90+3, Ян Вертонген 90+4.

Бошқа янгиликлар