АсосийJamiyat

1-шаҳар клиник шифохонаси олдида трамвай иштирокидаги ЙТХ чоғида аёл киши вафот этди

Бугун эрталаб Шайхонтохур туманида маҳаллий вақт билан таҳминан 09:30 ларда 8-рақамли трамвай 1-шаҳар клиник шифохонасининг қарама-қарши томонда кекса аёлни уриб юборди. Бу ҳақда Uz24.uz нашри хабар беради.

Йўл транспорт ҳодисаси аёл кишининг айби билан содир бўлган. Чунки у пиёдалар ўтиш жойидан эмас, трамвай изи устидан йўлнинг нариги тарафига ўтмоқчи бўлган. Светофорнинг яшил чироғида юриб келаётган трамвай ҳайдовчиси эса транспортни тўхтатишга улгурмаган. Олинган жароҳатлар туфайли аёл воқеа жойида вафот этган.

Ҳодиса содир бўлган жойда айни дамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш орган ҳодимлари суриштирув ишларини олиб боришмоқда. 

    Бошқа янгиликлар