АсосийJamiyat

Байрам муносабати билан бир қатор кўчаларда транспорт ҳаракати чекланади

Мамлакатимиз мустақиллигининг йигирма уч йиллиги байрами тантаналарини ўтказиш вақтида йўлларда ҳаракатланиш ҳавфсизлигини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳар ҳокими “Тошкент шаҳри кўчаларида ҳаракатланиш ҳавфсизлигини таъминлаш ҳақида”ги 145-сонли фармойишга имзо чекди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар беради.

Унга кўра, жорий йилнинг 31 август куни соат 15:00 дан 23:00 гача қуйида номлари келтирилаётган кўчаларда барча турдаги транспорт воситалари ҳаракати чекланади.

Булар: Бунёдкор кўчаси-Муқимий кўчасидан Қоратош кўчасигача,
Қоратош кўчаси – Самарқанд дарбоза кўчасидан Ўзбекистон кўчасигача,
Ўзбекистон кўчаси – Бунёдкор кўчасидан Олмазор кўчасигача,
Бобур кўчаси – Ўрикзор кўчасидан Шаршара кўчасигача,
Бешёғоч кўчаси – Ўзбекистон кўчасидан Олмазор кўчасигача,
Фурқат кўчаси – Шаршара кўчасидан А.Навоий кўчасигача,
Олмазор кўчаси – Ўзбекистон кўчасидан Бешёғоч кўчасигача,
Себзор кўчаси тоннелга тоннелга кириш йўлидан,
Зарқайнар кўчаси тоннелга кириш йўлидан. 

Шунингдек, 1 сентябрь куни байрам тадбирлари ўтказиладиган А.Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғига, Тошкент Ҳайвонот боғи олди майдонига, “Қуёшча нури” боғига, “Фурқат”, “Мирзо Улуғбек”, “Ғофур Ғулом”, “Бобур” номидаги маданият ва истироҳат боғларига туташ кўчаларда халқ сайли вақтида вазият тақозо этганда транспорт воситаларининг қатнови вақтинча тўхтатилиши мумкин. 

    Бошқа янгиликлар