АсосийJamiyat

Ҳамза туманининг номи Яшнобод деб ўзгартирилди

Тошкент шаҳар Ҳамза туманининг номини Яшнобод тумани деб ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Матбуот хизмати хабар беради.

2014 йил 29 август куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн бешинчи ялпи мажлиси ўз ишини давом эттирди. 

Сенаторлар ялпи мажлиснинг иккинчи кунини Тошкент шаҳар Ҳамза туманининг номини ўзгартириш тўғрисидаги масалани муҳокама қилишдан бошладилар. Ушбу масала Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига мувофиқ тайёрланганлиги ва киритилганлиги кўрсатиб ўтилди. Ушбу масала Тошкент шаҳри аҳолиси ўртасида, фуқаролар йиғинлари фаолларининг, жамоат ташкилотлари вакилларининг, хусусан, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати ва бошқа ташкилотлар вакилларининг мажлисларида олдиндан муҳокама қилинди. Сенаторлар масалани ҳар томонлама муҳокама қилганларидан кейин ҳукумат таклифи, кенг жамоатчилик муҳокамаси жараёнида билдирилган фикр ва таклифларни умумлаштириш материаллари, географик объектларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш масалалари бўйича ҳудудий ва республика комиссиялари томонидан тайёрланган хулосалар асосида Тошкент шаҳар Ҳамза туманининг номини Яшнобод тумани деб ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилдилар.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар